Линклар

Далай Лама вакиллари Хитой расмийлари билан учрашди


Тибетнинг қувғиндаги етакчиси Далай Ламанинг вакиллари Хитой расмийлари билан музокара қилгани мамлакат жанубидаги Шенжен вилоятига келди. Якшанба кунги музокаралар март ойида Тибетда аксилҳукумат исёни рўй берганидан бери биринчи бор ўтказилди. Тибетдаги намойишларнинг Хитой ҳукумати томонидан куч билан бостирилгани жаҳон бўйлаб ўтказилаётган Олимпиада машъаласи эстафетасига халақит берган норозиликлар ҳамда Пекин Олимпиадасининг бойкот қилиш чақириқларига сабаб бўлганди.

Хитой ҳукумати Тибет етакчиси Далай Ламани Олимпия ўйинларига путур етказиш мақсадида Тибет исёнини уюштирганликда айблаб келади, Далай Лама бу айбловларни рад этади.

Айни пайтда Олимпия машъаласи Хитойга етиб келди ва мамлакат бўйлаб эстафета бошланди. Хитой жанубидаги Ҳайнан оролида ўтказилган маросимда минглаб хитойлик иштирок этди.
XS
SM
MD
LG