Линклар

Исроил ва Фаластин орзусига етиши мумкин


АҚШ давлат котиби Кондолиза Райс Исроил ва Фаластин ўртасида тинчлик келишуви жорий йилнинг охиригача имзоланиши мумкинлигини баён қилди.

Яқин Шарққа сафар қилаётган К.Райс Исроил ва Фаластин раҳбариятлари билан тинчлик ўрнатишга оид музокаралар ўтказди. Яҳудий давлати ва фаластинликлар шу йилнинг охирига қадар тинчлик келишувига эришиш мақсадида ноябрда музокараларни давом эттиришга рози бўлди. АҚШнинг икки томон ўртасида тинчликка эришиш уринишлари ҳозирча сезиларли натижа бергани йўқ.
XS
SM
MD
LG