Линклар

Сув масаласида келишиб олинди


Бишкекда Ўзбекистон ва Қозоғистонга сув бериш тартиби борасидаги музокаралар якунланди.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистон ҳукуматлари расмийлари минтақа далаларига сув бериш тартиби 15 майдан бошлаб амалга киритилиши тўғрисида келишиб олди. Қирғизистонда бу йил камсувлик жараёни бошлангани муносабати билан сув эҳтиёждан 4,5 миллиард кубометр кам йиғилган. Бу эса Ўзбекистон ва Қозоғистон далаларига сув берилишининг тўхтатилишига сабаб бўлган эди. Айни пайтда минтақа давлатлари расмийлари сув энергетикаси захираларидан ҳамкорликда унумли фойдаланиш борасида ҳам музокаралар ўтказди.

Сув борасидаги навбатдаги музокаралар Бишкекда 14-15 май кунлари ўтказилади. Унда сувдан ҳамкорликда фойдаланиш механизми ишлаб чиқилиши режалаштирилган.
XS
SM
MD
LG