Линклар

logo-print

Портловчи мослама болаларни ўлдирди


Кобулда тасодифан рўй берган портлашларда вояга етмаган тўрт бола ва полициянинг уч ходими нобуд бўлди.

Хабарларга кўра, биринчи портлаш болалар кўчадан топиб олинган эски бомба мосламаси билан ўйнаётган пайтда рўй берган. Иккинчи воқеа эса полиция ходимларининг бомба мосламасини кўчираётган пайтда рўй берган.

Айни пайтда АҚШ ва Буюк Британия қўшинларининг Афғонистон жанубида “Толибон” жангариларига қарши ўтказаётган ҳарбий амалиётлари давом этмоқда. Душанба кунги жангларда халқаро кучларнинг икки аскари тан жароҳати олгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG