Линклар

logo-print

Савдогарлар тошбўрон қилинди


Сомали пойтахти Могадишода озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишига қарши ўтказилган норозилик намойиши зўравонликка айланиб кетди.

Хабарларга кўра, бу намойишда мингдан зиёд фуқаро иштирок этган. Озиқ-овқат маҳсулотлари тақчиллигидан ғазабланган оломон ўз йўлида мишина шиналарини ёқиб, бир гуруҳ савдогарларни тошбўрон қилган. Оқибатда ўнлаб одамнинг тан жароҳати олгани айтилмоқда.

Озиқ-овқат ва ёнилғи маҳсулотлари нархининг кескин ошиб кетиши Африка ва Осиёнинг айрим мамлакатларида ҳам кескин норозиликларга сабаб бўлган эди.
XS
SM
MD
LG