Линклар

Исроил бош вазири Фаластин президенти билан учрашди


Эҳуд Олмерт ва Маҳмуд Аббос учрашуви тафсилотлари ҳозирча ошкор қилинмади. Бу учрашув АҚШ давлат котиби Кондолиза Райснинг минтақага қилган сафаридан сўнг бўлиб ўтди.

Яқин Шарққа қилган сафари чоғида К.Райс Исроил ва Фаластин расмийлари билан музокаралар ўтказиб, икки давлат ўртасидаги тинчлик битими жорий йилнинг охиригача имзоланишига ишонч билдирди.

Ўтган йилнинг ноябрь ойида Исроил ва Фаластин раҳбарияти ўзаро тинчлик битими жараёнини қайта тиклашга келишиб олган эди, бироқ шу пайтгача бу йўналишда ижобий ўзгаришлар кузатилмади.
XS
SM
MD
LG