Линклар

logo-print

НАТО бош котиби Чехия расмийлари билан учрашди


НАТО бош котиби Яап де Ҳооп Схеффер Прагада Чехия ҳукумати расмийлари билан учрашиб, мамлакатда АҚШнинг мудофаа тизими элементларини жойлаштириш масаласини муҳокама қилди.

“Биз, назаримда, ҳозирги кунда энг долзарб бўлган масала, яъни фуқароларимиз хавфсизлигини таъминловчи мудофаа тизими борасида музокаралар ўтказдик”,- деди НАТО бош котиби.

Айни пайтда Чехия бош вазири Мирек Тополанек АҚШнинг Чехия ва Польша ҳудудларида мудофаа тизими элементларини жойлаштириш режаси расмий Вашингтоннинг Марказий Европага содиқ қолажагига ишора эканини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG