Линклар

logo-print

Ноқонуний миграция уюштирувчилар аниқланди


Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги Ўш вилоятида яшовчи кишилар ўзбекистонлик фуқароларнинг ноқонуний миграциясини уюштиргани ҳақида маълумот тарқатди.

Вазирликнинг билдиришича, Ўш вилоятининг Қорасув шаҳрида яшовчи киши Ўзбекистондан икки ноқонуний муҳожирни Қорасув бозоридаги хусусий ошхонада ишлаш учун жалб қилган. У ўзбекистонликлар хизматидан сўнгги тўрт йил мобайнида фойдаланиб келган. Бу ҳодиса Ўш вилояти ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан аниқланган. Вилоятнинг Ўзган туманидаги Мирзака қишлоғида яшовчи аёл эса ўзбекистонлик олти ноқонуний муҳожирга яшаш ва ишлаш учун жой топиб берган.
XS
SM
MD
LG