Линклар

logo-print

Тожикистонда электр энергияси нархи яна 50 фоиз оширилди


“Барқи тожик” очиқ акциядорлик ширкати раиси Шарифхон Самиевнинг маълум қилишича, биринчи майдан бошлаб аҳоли фойдаланадиган электр қувватининг ҳар бир киловатти учун 4,8 дирам ёки 1,3 цент, давлат идора ва корхоналари ҳамда хусусий ташкилотлар учун эса тахминан 11 дирамдан нарх белгиланди.

Ш.Самиев нархни кўтаришдан мақсад электр ишлаб чиқариш ва узатиш тизимларини замонавий техник жиҳозлар билан таъминлашдан иборат эканини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG