Линклар

Мухолифат ГЭСлар лойиҳасини назорат қилади


Қирғизистон мухолифати раҳбари Феликс Қулов президент фармони билан мамлакатда кичик ГЭСларни ривожлантириш дирекцияси раҳбари этиб тайинланди.

Бундай дирекцияни ташкил этишни президент Қурманбек Бақиевга қирғиз мухолифати тавсия этган эди.

Ф.Қуловнинг айтишича, дирекция кичик ГЭСлар қурилишига сармоя ётқизувчилар билан ҳукумат ўртасида воситачилик қилади. Бу дирекция ҳукумат ташкилоти эмас, лекин унга сармоядорларга ҳукумат номидан кафолат бериш ваколати юклатилган.

“Мухолифат энергетика борасида ўз дастурини ишлаб чиққан эди. Бу дастурга асосан Қирғизистонда кичик ГЭСлар қуриш учун Германия 100 миллион доллар сармоя киритмоқчи”,- деди мухолифат лидерларидан бири Эмил Алиев.

Хабарларга кўра, Германиянинг “Дойче банк”и ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ҳам бу лойиҳани молиялаштиришга тайёр эканини билдирган.
XS
SM
MD
LG