Линклар

Грузия Россияни уруш чиқаришга уринаётганликда айблади


Грузиянинг мамлакат яхлитлигини таъминлаш вазири Темури Иакобашвили Россияни айирмачи Абхазия ва Жанубий Осетия борасида уруш келтириб чиқаришга уринаётганликда айблади.

У Россиянинг Грузияга ўтказаётган босими уруш бошланишига туртки бўлиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантирди.

“Бу ерда гап бизнинг уруш олдини олишимиз лозимлиги ҳақида кетмоқда. Чунки у ердаги ҳаракатларни ва Россия бу ҳудудда уруш келтириб чиқаришга уринаётганини аниқ кўриб турибмиз”,- деди Грузия расмийси.

Брюсселда ЕИ расмийлари билан учрашган вазир Россиянинг Абхазия ҳудудида тинчликпарвар кучлар сонини ошириш тўғрисидаги қарорини муҳокама қилди.
XS
SM
MD
LG