Линклар

Ҳарбийларнинг бир қисми Ироқдан олиб чиқилади


Ироқда мазҳаблараро зўравонликларни тўхтатиш учун ўтган йили бу ерга юборилган АҚШнинг бешта ҳарбий бригадасидан учдан бир қисми Ироқдан олиб чиқилмоқда.

АҚШнинг Ироқдаги қўшинлари қўмондонлиги тарқатган маълумотга кўра, уч ярим минг аскар келаси ҳафта давомида ўз ватанига қайтади. Бу АҚШ ҳукуматининг июль ойига қадар Ироқдан 20 минг ҳарбийни олиб чиқишга оид режасининг бир қисмидир.

Ўтган ойда АҚШ президенти Жорж Буш июлда бошланиши кутилаётган бу режани 45 кунга кечиктирган эди.
XS
SM
MD
LG