Линклар

Россия ва АҚШ янги шартнома имзолади


Россия ва АҚШ ядровий энергетика соҳасида ҳамкорлик қилишга оид ҳукуматлараро шартномани имзолади.

Хабарларга кўра, бу шартнома “Росатом” шаркати раҳбари Сергей Кириенко ва АҚШнинг Москвадаги элчиси Уильям Бёрнс учрашувидан сўнг имзоланган.

Мазкур шартномага кўра, совуқ уруш даврида бир-бирига қарши бўлган икки давлат эндиликда биргаликда ядровий реакторларни ривожлантириш, тадқиқотлар ўтказиш ва яқиндан ҳамкорлик қилишга келишиб олади
.
2006 йилда АҚШ президенти Жорж Буш ва Россия раҳбари Владимир Путин ўз ҳукуматларига ядровий энергия соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш шарномасининг лойиҳасини ишлаб чиқишни таклиф қилган эди.
XS
SM
MD
LG