Линклар

logo-print

Тожикистон АҚШ ташкилотини ҳайдаяпти


Тожикистон Адлия вазирлиги АҚШнинг Миллий демократия институти ваколатхонасига келгуси фаолияти учун рухсат бермади.

“Январь ойидан буён ваколатхонамизни Адлия вазирлиги рўйхатидан ўтказишга уринмоқдамиз, аммо Тожикистон расмийлари бизга номаълум сабаблар билан мурожаатларимизга рад жавобини берди. Шунинг учун биз бу мамлакатда ўз фаолиятимизни тўхтатишга мажбурмиз”,- деди ваколатхона вакили Ҳарри Бедер.

Миллий демократия институти Тожикистонда 2002 йилда ваколатхона очганди. Унинг мамлакатдан қувилиши ортида сиёсий омиллар мавжудлиги айтиляпти.
XS
SM
MD
LG