Линклар

Даъват қилиш маън этилди


Қозоғистонда турли диний оқим аъзоларига кўчаларда даъват билан шуғулланиш маън қилинадиган бўлди. Қозоғистон депутатлари диний оқимлар фаолиятини чеклайдиган қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

“Эътиқод эркинлиги ва диний ташкилотлар масалалари бўйича Қозоғистон Республикаси қонунчилигига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасидаги янгиликлар миссионерлик, диний ташкилотларнинг таълимий фаолияти, бу ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш тартиби ва ионалар йиғишга тегишли бўлади.

Янги қонун ибодатхоналар ва масжидлар ташқарисида махсус диний адабиётлар тарқатишни бутунлай маън қилади. Шу тариқа, кам сонли диний гуруҳлар аксар ҳақ-ҳуқуқлардан маҳрум бўлади, хусусан, уларга “диний давралар ташқарисида даъват билан шуғулланиш ва ўз ақидаларини ёйиш” маън қилинади.
XS
SM
MD
LG