Линклар

logo-print

БМТ “Исломий жиҳод” етакчиларини ўз рўйхатига киритди


Ўзбекистоннинг икки фуқароси БМТ томонидан “Ал-Қоида” ва “Толибон” ҳаракатлари билан яқиндан алоқада бўлган шахслар рўйхатига киритилди.

Маълум бўлишича, БМТ рўйхатига киритилганлардан бири 1983 йилда Тошкентда таваллуд топган Суҳайл Бўроновдир. Рўйхатга кўра, С.Бўронов “Исломий жиҳод” гуруҳи етакчиларидан бири бўлиб, “Ал Қоида”нинг жангариларни ўқитиш лагерида ҳарбий тайёргарликдан ўтган ҳамда толибларнинг Афғонистон ва Покистон ҳудудларидаги ҳарбий операцияларида иштирок этган.

Иккинчи шахс эса 1972 йилда Андижон вилоятида туғилган Нажмиддин Жалолов. У ҳам “Исломий жиҳод” гуруҳи етакчиларидан бири ва Ўзбекистонда 1999 ва 2004 йилларда содир этилган қўпорувчилик амалиётлари ташкилотчиси бўлгани айтилган.
XS
SM
MD
LG