Линклар

Москвада ўзбекистонлик икки фаррош ўлдириб кетилди


“Лента.ру” сайтининг хабар қилишича, 6 май куни Москванинг Константинова кўчасида славян кўринишдаги уч ёш йигит фаррошларга ҳужум қилган. Улар Ўзбекистон фуқароларини темир таёқлар билан калтаклаб, тана қисмига пичоқ билан жароҳат етказган. Оқибатда 47 ёшли Ўктам Рафоев олган жароҳатлардан ҳодиса жойида оламдан ўтган, 41 ёшли Матлуба Ахлядова эса шифохонага олиб кетилаётганда вафот этган.

Москва милициясининг таъкидича, қотиллик миллий нафрат асосида амалга оширилган бўлиши мумкин, лекин бошқа тахминлар ҳам кўриб чиқилмоқда.
XS
SM
MD
LG