Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:45

Адвокат ҳақми ёки шоирнинг яқинлари?


Юсуф Жуманинг суд ҳукмидан норози бўлиб апелляция шикояти ëзганини унинг адвокати Руҳиддин Комилов рад этмоқда. Унинг сўзларига кўра, Юсуф Жума ва оила аъзолари апелляция ëзмаслик ҳақида адвокатнинг ўзига айтган.

“Ҳа, ўзи ва оиласидагилар апелляция қилмаслик бўйича ëзма шикоят берган. Мендан шундай илтимос қилишди ва ҳозирча тўхтаб турибмиз”,- деди Руҳиддин Комилов.

Лекин Юсуф Жуманинг аëли Гулнора Олтиеванинг билдиришича, шоирга агар апелляция шикояти ëзса, иккала ўғлининг аҳволи янада ëмонлашади, деб шарт қўйилган. Шунга қарамай, шоир апелляция шикояти ëзиб, уни опаси орқали бериб юборган.

“Суд куни қайнопам Роҳат овқат олиб кирган. Суднинг чуқур бир подвали бор экан. Ўша ерда сақлар экан. Шунда Юсуф акам: “Ҳукмдан норозиман. Биров ундоқ, биров бундоқ деди. Гувоҳларнинг ҳам, жабрланувчиларнинг ҳам гапи бир-бирига тўғри келмайди. Мен ҳеч қаерда, ҳеч гап йўқ озодликдан маҳрум бўлиб кетяпман. Шуни етказинглар”, деб ëзиб берганлар. Бу шикоят судга тақдим қилинган бўлишига қарамай, суд уни қабул қилмаяпти”,- деди Гулнора Олтиева.
XS
SM
MD
LG