Линклар

“Дўстлик” эстафетаси қозоқ чегарачиларига топширилди


Чимкентда Жанубий Қозоғистон чегарачиларига Ҳамдўстлик мамлакатлари чегара қўшинларининг “Дўстлик” эстафетасини топшириш маросими бўлди.

Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси чегара хизматининг “Ўнтустиқ” ҳудудий бошқармаси қўмондони ўринбосари Эрик Росляков “Дўстлик” эстафетаси шу йилнинг 15 февраль куни Россиянинг Чукотка мухтор округи Лаврентий қишлоғида бошланганини маълум қилди.

Эрик Росляковнинг айтишича, Қозоғистонда эстафета мамлакатнинг Хитой билан чегараси бўйлаб ўтиб, у ердан Жанубий Қозоғистонга йўл олган.

“Эндиликда Ҳамдўстлик чегара қўшинлари эстафетаси Жанубий Қозоғистон вилоятининг барча заставаларидан олиб ўтилиб, 11 май куни Ўзбекистон чегара қўшинлари вакилларига топшилади”,- деди қўмондон ўринбосари.

Ўтган асрнинг 60-йилларидан буён давом этаётган эстафета бу йил фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 63 йиллиги ва МДҲ чегара қўшинлари ташкил этилганининг 90 йиллигига бағишлаб ўтказилмоқда.
XS
SM
MD
LG