Линклар

Қирғизистон оч қолмайди


Расмий Бишкек айрим халқаро ташкилотларнинг Қирғизистон озиқ –овқат бўҳрони арафасида экани тўғрисидаги маълумотларига раддия берди.

Мамлакат бош вазири Игор Чудиновнинг айтишича, Қирғизистон ўзини ўзи ун ва нон маҳсулотлари билан таъминлай олади.

Қирғиз ҳукумати озиқ-овқат бўхрони тўғрисидаги башоратларни рад этиш билан бир қаторда мамлакатдаги кам таъминланган оилаларни энг арзон нархда ун билан таъминлаш тўғрисида қарор чиқарди. Ҳукумат қарорига кўра, ҳар ойда 291 оилага 50 килограммдан ун берилади. 2007 йилда ҳам қирғиз ҳукумати мана шундай чорани қўллаб, бозордаги ун нархи пасайишига эришган эди.
XS
SM
MD
LG