Линклар

НАТО италиялик дипломатни Афғонистонга юборди


НАТО италиялик дипломат Фернандо Гентилини Афғонистонда фуқаровий масалалар бўйича ўзининг янги вакили этиб тайинлаганини маълум қилди. Италиялик дипломат бу лавозимда нидерландиялик Дан Евертс ўрнини эгалламоқда.

НАТОнинг билдиришича, Фернандо Гентилини Афғонистондаги халқаро кучлар қўмондонлиги, АҚШ ва бошқа халқаро ташкилотлар билан яқиндан ишлаб, бу мамлакатда қонун устиворлигини таъминлаш борасида афғон ҳукумати билан яқиндан ҳамкорлик қилади.
XS
SM
MD
LG