Линклар

Владимир Путин Россия бош вазири этиб тасдиқланди


Давлат думасининг фавқулодда мажлисида ўтказилган овоз бериш бериш жараёнида 392 депутат бош вазир лавозимига Владимир Путин номзодини қўллаб-қувватлади.

Давлат думасида чиқиш қилган В.Путин тузилажак янги ҳукуматнинг истиқболдаги вазифаларини маълум қилди.

“Фуқароларнинг яшаш-шароитини яхшилаш ва улар учун барча имкониятларни яратиб бериш ҳукуматнинг устивор вазифаси бўлади. Барча лойиҳа ва дастурларимизни айнан шу масала атрофига мужассамлаймиз”,-деди Россиянинг янги бош вазири.

7 май куни Кремлда Россия президенти сифатида қасамёдга келтирилган Дмитрий Медведев янги бош вазир лавозимига В.Путин номзодини тавсия қилган эди.
XS
SM
MD
LG