Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:25

Қашшоқлик экстремистик гуруҳларга қўл келиши мумкин


АҚШ Давлат департаментининг дунё давлатларида терроризм ва экстремизмга оид вазият борасидаги йиллик ҳисоботи муаллифлари Марказий Осиё мамлакатлари, жумладан, Тожикистон террорчилик гуруҳлари учун бошпана бўла олмаслигини билдирган.

Шунга қарамай, ҳисоботда давлат сиёсатидаги ишкалликлар боис, Тожикистонда диний экстремистик гуруҳлар фаоллашаётгани ҳолатлари исботи сифатида ўтган йил июнь ва ноябрида Тожикистон Олий суди ҳамда “Кўҳи Ваҳдат” саройи ёнида рўй берган портлашларни мисол келтирган.

“Тожикистон постсовет давлатлар орасида энг камбағал давлат сифатида терроризмга қарши курашиш учун етарли маблағга эга эмас. Бундан ташқари, Тожикистон чегара қўшинлари ҳам зарур техник имкониятлар ва чегарадан ўтувчи террорчиларга қарши курашиш бўйича етарли тажрибага эга эмас. Натижада Тожикистон Афғонистон ва Покистондаги террорчилик диний экстремистик гуруҳлар учун транзит давлат вазифасини тамоқда”,- дейилади ҳисоботда.

Ҳисобот муаллифлари фикрича, Марказий Осиё минтақаси учун энг хатарли террорчи гуруҳлар Ўзбекистон исломий ҳаракати ва “Ҳизб ут-таҳрир”дир.

Аммо ҳисоботда АҚШ шу кунга қадар “Ҳизб ут-таҳрир”нинг террор амалиётларини амалга оширганига оид далилларга эга эмаслиги таъкидланади.

Жорий йил мартида Тожикистон Олий суди “Ҳизб ут-таҳрир”ни экстремистик ташкилот сифатида тан олиб, мамлакат ҳудудида бу ташкилот веб-сайти очилиши ҳамда хориждан унинг ғоялари ҳақида аудио, видео ва босма материаллар олиб кирилишини тақиқлади.

Мустақил таҳлилчи Фаррух Умаров АҚШ Давлат департаменти ҳисоботида келтирилган далилларни қисман қувватлар экан, дарҳақиқат 65 фоиздан ортиқ аҳолиси қашшоқликда кун кўраётган Тожикистон диний экстремистик ташкилотлар вакиллари ҳамда террор гуруҳлари учун қулай шароит яратаётганини билдирди.

“Дарҳақиқат мамлакатимизда мавжуд оғир иқтисодий шароит “Ҳизб ут-таҳрир” ғояларидан умуман хабарсиз ва мўмай даромад илинжида бўлган кишиларнинг бу гуруҳ домига осонгина тушиб қолишига имкон бермоқда”,- деди таҳлилчи

Аммо Тожикистон парламенти юқори палатаси, яъни Миллий мажлис аъзоси Ҳожиакбар Тўражонзода жуда кўп ҳолларда фуқаролар ўз диний эътиқоди ҳизбчига чиқарилиб, жазоланаётганини билдирди.

Ҳизбчиликда айбланиб қамалгач, амнистия асосида озодликка чиққан Саодат Қодирова ўзига қўйилган айблар асоссизлигини ва у фақат ҳижоб ўрагани учун қамалганини таъкидлади.

Саодатнинг сўзларига кўра, ҳизбчи сифатида қамалганлар орасида насронийликни қабул қилганлар ҳам бўлгани ажабланарлидир.
XS
SM
MD
LG