Линклар

Қозоғистон Қирғизистондан картошка олиб кирилишига рухсат берди


Қирғиз картошкаси фақат бешта чегара пункти орқали Қозоғистонга олиб ўтилади. Бу маҳсулот чегара ҳудудида махсус текширувдан ўтказилиши шарт. Айни пайтда қозоқ ҳукумати қирғиз картошкасидан уруғлик сифатида фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилмаслигини маълум қилган.

Расмий Остона Қирғизистонда етишитирилган картошкада зарарли қуртлар топилганини билдириб, бу мамлакатдан картошка импортини тақиқлаган эди.
XS
SM
MD
LG