Линклар

Садрдаги навбатдаги тўқнашувлар


АҚШ қўшинлари қўмондонлиги Бағдоднинг Садр шаҳарчасида рўй берган навбатдаги тўқнашувларда 14 жангари йўқ қилинганини билдирди.

Ҳарбийлар баёнотига кўра, жангарилар билан тўқнашувлар пайшанба куни бошланган. Жангариларга қарши амалга оширилган бу амалиётларда оғир техника ва ҳарбий ҳаво кучлари ҳам иштирок этган.

Март ойи якунида Ироқ бош вазири Нурий ал-Маликий ҳукумат қўшинларига Басра ва Садр шаҳарчаларидаги шиа жангариларини қуролсизлантиришга буйруқ бергандан бери тўқнашувлар тингани йўқ.
XS
SM
MD
LG