Линклар

logo-print

Россияда Ғалабанинг 63 йиллиги нишонланди


Бу санага бағишлаб Россиянинг йирик шаҳарларида ҳарбий парадлар уюштирилди. Бундай ҳарбий парадлардан бири 18 йиллик танаффусдан сўнг Москвадаги Қизил майдонда ҳам ўтказилди. Унда пиёда қўшинлардан ташқари, ҳарбий техника ва самолётлар иштирок этди.

Ҳарбий парад бошланишидан аввал Россиянинг янги президенти Дмитрий Медведев барча уруш ветеранларини табриклаб: “Орамизда диний ёки ирқчилик низосини ёйиш ҳаракатлари, экстремизм ва терроризм ғояларини тарғиб этиш ҳамда бошқа давлатлар ички ишига аралашиш каби ҳар қандай уринишларга жиддий ёндашишимиз даркор”,- деди.
XS
SM
MD
LG