Линклар

logo-print

Ҳарбий хунта халқаро ёрдамни тортиб олди


БМТ Мьянма аҳолисига етказиб берилган инсонпарварлик ёрдами мамлакат ҳарбий хунтаси томонидан тортиб олинганини маълум қилди.

Бундан аввал БМТ Мьянма ҳарбий хунтаси халқаро қутқарувчиларнинг бу мамлакатга киритилишига рухсат бермаётганини кескин танқид қилганди.

Жорий ҳафта бошида Мьянма ҳарбий хунтаси мамлакатда рўй берган табиий офат оқибатларини бартараф этишда халқаро кўмакка муҳтож эканини билдирган эди. БМТ эса халқаро кўмак ташкилотлари ходимларининг бу мамлакат визасини олиш учун топширган ҳужжатлари ҳануз Мьянма расмийлари томонидан кўриб чиқилмаганини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG