Линклар

Номаълум касаллик поездни ҳаракатдан тўхтатди


Канадада поездда бир аёл вафот этгани, шунингдек, бир неча йўловчида шамоллаш каби аломатлар кузатилгани сабабли поезднинг барча йўловчиси карантин қилинди.

Торонто шаҳридан 800 километр шимолда ҳаракати тўхтатилган поездда топилган номаълум касаллик сабабини аниқлаш учун полиция ва тиббий ёрдам машиналари чақирилди. Кейинроқ расмийлар поездда юқумли касаллик вируси топилмагани, аёлнинг ўлими билан касаллик ўртасида ҳеч қандай боғлиқлик йўқлигини билдирди.
XS
SM
MD
LG