Линклар

logo-print

Намойиш қонли тарзда тарқатилди


Афғонистоннинг Нангарҳор вилоятида намойишни тарқатиш пайтида камида икки киши нобуд бўлди.

Афғон расмийларининг билдиришича, юзлаб фуқаро халқаро кучлар тинч аҳолини ўлдирганига норозилик билдириб вилоятдаги катта йўлни тўсиб қўйишга уринган пайтда тўқнашув содир бўлган. Шанбага ўтар кечаси АҚШ етакчилигида жангариларга қарши рейд ўтказилган пайтда тинч аҳолидан уч киши ҳалок бўлган.

“Улар қарияларимизни ўлдиряпти. Болаларимиз ва аёлларимизни ҳақорат қиляпти. Бизга ёмон муносабатда бўлаётганлар “Ал-Қоида” каби террорчилардир”, – деди норозилик қатнашчиларидан бири.

Афғонистон ҳукумати қишлоқ аҳолисининг иддаоси юзасидан текширув ўтказилаётганини билдирди.
XS
SM
MD
LG