Линклар

logo-print

Чегарабузар ўзбеклар қўлга олинди


Қирғизистон Чегара хизматининг билдиришича, ўзбек-қирғиз чегарасини ноқонуний кесиб ўтаётган пайтда Ўзбекистоннинг икки фуқароси қўлга олинган. Уларнинг ёнларида ҳужжатлари бўлмаган. Бошқа бир чегара пунктида эса қирғиз милицияси томонидан Ўзбекистонга тегишли бўлган бульдозер вақтинча мусодара қилинган. “ЧТЗ-100т” русумли бульдозер Ўзбекистон чегарасидан ноқонуний ўтаётганда милиция кўзига тушган. Бульдозерчи милиция яқинлашганида Ўзбекистон томонга қочиб кетган. Бу ҳолатлар юзасидан текширувлар олиб борилмоқда.
XS
SM
MD
LG