Линклар

Ас-Садр тарафдорлари ўт очишни тўхтатишга рози


Ироқдаги радикал шиа уламоси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари Бағдодда ўт очишни тўхтатишга рози бўлди.

Ас-Садрнинг матбуот вакили шайх Салоҳ ал-Обайдий ҳукумат расмийлари билан эришилган келишув 11 майдан кучга киришини билдирди.

Бағдоднинг Садр шаҳарчасида АҚШ ва Ироқ кучлари билан Муқтадо ас-Садр тарафдорлари ўртасида бир неча ҳафтадан бери давом этаётган тўқнашувлар оқибатида юзлаб одам ҳалок бўлди.
XS
SM
MD
LG