Линклар

logo-print

“Ҳизбаллоҳ”нинг ҳокимиятга келишига йўл қўйилмайди


Ливан бош вазири Фуад Синиора давлат “Ҳизбаллоҳ” гуруҳи қўлига ўтмаслигини айтди.

“Ливан халқи ўз эрки чекланишини қабул қилмайди, қўлга яна қурол олиниши, зулм ва терроризмга қайтишига йўл қўймайди”, – деди у телевидение орқали чиқиш қилиб.

Фуад Синиора Ливан ҳукумати “Ҳизбаллоҳ” аъзолари бемалол қурол кўтариб юришига йўл қўймаслигини таъкидлади. Ҳозир пойтахт Байрутнинг аксар қисмини “Ҳизбаллоҳ” аъзолари назорат қилмоқда.

Фауд Синиора “Ҳизбаллоҳ” Ливан демократиясига қарши “қуролли давлат тўнтариши” амалга оширганини билдирди. Бу Ливан бош вазирининг жума кундан бери халққа қилган биринчи мурожаатидир. Тўрт кундан бери давом этаётган отишмаларда тахминан 25 киши ҳалок бўлгани айтилмоқда. “Ҳизбаллоҳ”га қарашли телевидение ҳарбийлар талабига мувофиқ гуруҳ ўз кучларини Байрутдан олиб чиқишини, бироқ “Ҳизбаллоҳ” талаблари бажарилмагунча қонунга бўйсунмаслик кампанияси давом этишини билдирди.
XS
SM
MD
LG