Линклар

logo-print

Мьянмада янги конституция бўйича референдум ўтказилмоқда


Мамлакатни бошқараётган ҳарбий хунта референдумни кечиктириб, ўн минглаб одам ўлгани айтилаётган циклон оқибатида жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатишни кучайтириш кераклиги ҳақидаги халқаро ҳамжамият чақириғига қулоқ солмади.

БМТ маълумотига кўра, ўтган ҳафтада юз берган табиий офат натижасида қарийб 2 миллион аҳоли озиқ-овқат, ичимлик сув ва тиббий дори-дармонга муҳтож бўлиб турибди. Айни пайтда тиббиёт мутахассислари аҳоли орасида ичбуруғ ва безгак каби касалликлар тарқалиб, иккинчи офат юз бериши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.
XS
SM
MD
LG