Линклар

Қирғизистонда Андижон фожеасининг 3 йиллиги хотирланади


Қирғизистонлик ҳуқуқ ҳимоячилари 12 майда Андижон воқеалари қурбонлари хотирасига бағишланган тадбир ўтказади. Бу тадбирда Андижон воқеалари тўғрисидаги ҳужжатли фильм намойиш этилади ҳамда бу воқеанинг Қирғизистонга таъсири қандай бўлгани муҳокама этилади.

Бу борада бишкеклик ҳуқуқ ҳимоячилари махсус баёнот тарқатди.

“13 майда тинч аҳолининг аёвсиз қирғин қилиниши билан дунёни ларзага солган Андижон воқеалари бўлиб ўтганига уч йил тўлади. Шу кунгача Ўзбекистонда Андижон воқеалари гувоҳлари ҳамда инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига нисбатан қувғинлар давом этмоқда”,- дейилади баёнотда.
XS
SM
MD
LG