Линклар

Сербияда парламент сайлови ўтказилди


Бу сайловда ЕИ билан алоқаларни яхшилаш тарафдори бўлган ислоҳотчилар ва Косово мустақиллигини тан олган ЕИдан ҳафсаласи пир бўлган миллатчилар ўзаро кураш олиб бормоқда.

Парламент сайлови етакчи давлатларнинг эътирозига қарамай, ўз мустақиллигини эълон қилган Косовода ҳам ўтказилди.

Аксар сайловчилар қўллаб-қувватлаётган радикаллар партияси Косово мустақиллигини тан олган ЕИ билан ўтказилаётган барча музокараларни тўхтатиш тарафдори эканини маълум қилган. Сербиянинг етакчи Демократик партияси эса ЕИга аъзо бўлиш мамлакатга қўшимча сармоялар киритилиши учун яхши имконият эканини айтмоқда.
XS
SM
MD
LG