Линклар

logo-print

Байрут тинчиди


“Ҳизбаллоҳ” ҳаракати жангарилари Ливан пойтахти Байрутни тарк этгандан сўнг шаҳар кўчалари тинчиб қолди.

Хабарларга кўра, жангарилар шаҳарни тарк этишга розилик бергандан сўнг Ливан хавфсизлик кучлари Байрут кўчалари назоратини ўз зиммасига олган.

Шунингдек, 11 май куни эрта тонгда Ливаннинг Триполи шаҳрида шиа радикаллари ва ҳукумат тарафдорлари ўртасида тўқнашувлар рўй берди. Отишмалар оқибатида 14 киши нобуд бўлди. Ҳозир бу шаҳарда ҳам ҳукумат қўшинлари назоратни ўз қўлига олгани хабар қилинмоқда.
XS
SM
MD
LG