Линклар

Мьянмага юқумли касалликлар хавфи таҳдид солмоқда


Халқаро кўмак ташкилотлари Мьянма ҳарбий хунтасини табиий офатдан зарар кўрган аҳоли учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами мамлакатга киритилишига рухсат беришга чақирди.

Тиббиёт ходимлари Мьянма аҳолиси орасида ичбуруғ ва безгак каби касалликлар тарқалиб, иккинчи офат юз бериши мумкинлигидан огоҳлантирмоқда.

Буюк Британия эса Мьянма ҳарбий хунтасини аҳолига инсонпарварлик ёрдамини етказиб бериш ҳаракатларига тўсқинлик қилаётганликда айблади.

Шунингдек, Мьянма телевидениеси тарқатган маълумотга кўра, 2 май куни содир бўлган циклон оқибатида нобуд бўлганлар сони 28 минг кишидан ошган. 30 мингдан зиёд фуқаро ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.
XS
SM
MD
LG