Линклар

Энергетика тизими қайта тикланди


10 май куни Қозоғистонда бўлиб ўтган қаттиқ шамол туфайли шикастланган Марказий Осиё энергетика тизимининг иши қайта тикланди.

Қозоғистоннинг 500 киловатт қувватли “Ағадир-Нура” энерготизими кучли шамол туфайли ишдан чиқиши натижасида Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими МДҲ бирлашган энергетика тизимидан ажралиб қолганди.

Айни пайтда Қозоғистон шимоли энерготизими ва МДҲ бирлашган энерготизими билан параллел равишда Марказий Осиё бирлашган энергетика тизими иши ҳам тикланган.
XS
SM
MD
LG