Линклар

logo-print

Навоз Шариф тарафдорлари ҳукуматдан чиқади


Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф ўз вакилларининг ҳукуматдан чиқишини эълон қилди.

Н.Шариф партияси Парвез Мушарраф томонидан истеъфога чиқарилган судьялар масалалари юзасидан ҳукуматдаги ҳамкори билан келиша олмаганини билдирди, бироқ амалдаги ҳукуматни қўллаб-қавватлашни давом эттиришини маълум қилди.

Навоз Шариф партияси ва марҳума Беназир Бҳутто етакчилигидаги Покистон халқ партияси мамлакатда ўтказилган парламент сайловида ғалаба қозониб, коалиция ҳукумати тузган эди.
XS
SM
MD
LG