Линклар

АҚШ Мьянмага инсонпарварлик ёрдами етказиб бера бошлади


Хабарларга кўра, Мьянма пойтахти Янгонга АҚШнинг инсонпарварлик ёрдами юкланган биринчи самолёти етиб келган.

Сўнгги маълумотларга кўра, бу мамлакатда рўй берган табиий офат оқибатида нобуд бўлган фуқаролар сони 28 минг кишига етган, 30 мингдан зиёд киши ҳануз бедарак йўқолган ҳисобланмоқда.

Куни-кеча халқаро кўмак ташкилотлари Мьянма ҳарбий хунтасини табиий офатдан зарар кўрган аҳоли учун мўлжалланган инсонпарварлик ёрдами мамлакатга киритилишига рухсат беришга чақирганди.
XS
SM
MD
LG