Линклар

logo-print

Қочқинлар идораси Бишкекка янги вакилини жўнатди


БМТ Қочқинлар иши бўйича олий комиссарлигининг Қирғизистондаги янги вакили этиб Ханс Фридрих Шоддер тайинланди.

Куни-кеча у Қирғизистон ташқи ишлар вазири Эднан Қорабоев билан учрашиб, фуқаролиги йўқ шахсларни камайтириш масаласида Қирғизистон ва олий комиссарлик ҳамкорлигига юқори баҳо бериб, бу йўналишда ишларни янада фаоллаштириш зарурлигини билдирди.

Қочқинлар мақоми ҳақидаги конвенцияга 1996 йилда қўшилган Қирғизистон бугунги кунгача 20 мингдан кўпроқ қочқинни халқаро ҳимоя билан таъминлаган.
XS
SM
MD
LG