Линклар

Бишкекда чегаралар хавфсизлиги масаласи муҳокама қилинмоқда


Анжуманда Қирғизистон, Қозоғистон, Тожикистон ва Туркманистон чегара хизмати расмийлари иштирок этмоқда. Ўзбекистон томони номаълум сабабларга кўра келмаган.

“Чегаранинг функцияси фуқаролар борди-келдисига халақит бермасликдир. Чегаранинг вазифаси террорчилик, наркотик ва одам савдосига қарши кураш, давлатлараро бозор муносабатларини ривожлантиришга ҳисса қўшишдир. Бугунги анжуманда мана шу муносабатларни комплексли тарзда ҳаётга тадбиқ этиш масаласи муҳокама қилинмоқда”,- деди қирғиз ҳукумати расмийси Эрик Асаналиев.

Анжуман 15 майгача давом этади.
XS
SM
MD
LG