Линклар

Навоз Шариф тарафдорлари ҳукумат таркибидан чиқди


Покистоннинг собиқ бош вазири Навоз Шариф партияси аъзолари ҳукумат таркибидан чиқди.

12 май куни Навоз Шариф партияси Парвез Мушарраф томонидан ўтган йилда истеъфога чиқарилган судьялар масалалари юзасидан ҳукуматдаги ҳамкори билан келиша олмаганини билдирган эди. Шундай сўнг партиянинг ҳукуматдаги тўққиз вазири истеъфога чиққанини маълум қилди.

Айни пайтда собиқ бош вазир Навоз Шариф ўз партияси амалдаги ҳукуматни қўллаб-қавватлашни давом эттиришини маълум қилди.
XS
SM
MD
LG