Линклар

logo-print

НАТО қувур хавфсизлигини кафолатлайди


НАТО Туркманистондан Афғонистон орқали Покистон ва Ҳиндистонгача қуриладиган газ қувури хавфсизлигини таъминлашни кафолатлади.

Хабарларга кўра, мазкур масала НАТОнинг Марказий Осиё давлатлари бўйича махсус вакили Роберт Симмонс ва Туркманистон президенти Қурбонқули Бердимуҳаммедов учрашуви чоғида муҳокама қилинган.

Р.Симмонснинг билдиришича, НАТО қўшинлари газ қувури ётқизилиши режалаштирилган ҳудудларда хавфсизликни таъминлаш борасида барча имкониятларни ишга солади.
XS
SM
MD
LG