Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 07:30

Аҳоли ҳали ҳам токсиз ўтирибди


Тожикистонда 2007 йилнинг октябрь ойида аҳоли фойдаланадиган электр қувватига белгиланган чеклов ҳамон сақланиб қолмоқда. Айрим туман ва шаҳарлардаги аҳоли кунига фақат 4 соат давомида электрдан фойдаланиш имконига эга, холос.

Хўш, Тожикистон қиши қорли, баҳори ёмғирли бўла туриб ҳам Норак ва Сангтўда ГЭСлари аҳолини кеча-кундуз электр қуввати билан таъминлаш имконига эга эмасми?

“Барқи тожик” очиқ акциядорлик ширкати раиси Шарифхон Самиев бу саволга жавоб берар экан: “Аввало, қайд этиш жоизки, Норак сув омборида сув сатҳи ҳозир ҳам хатарли нуқтада қолмоқда. Шунинг учун ҳам ГЭСларимиз бор қувват билан ишлаш имкониятига эга эмас. Жорий йил сўнгги уч ойи давомида 2,6 миллиард киловатт соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 500 миллион киловатт соат кам. Бундан ташқари, биз қишда қўшниларимиздан олган электр энергиясини баҳор-ёз мавсумида қайтаришимиз зарур. Жумладан, Ўзбекистондан 490 киловатт соат электр энергияси олганмиз ва шартнома асосида ҳозир уни қайтаряпмиз. Шунинг учун мамлакатимиз аҳолисини кечаю кундуз электр билан таъминлаш имкони бўлмаяпти”,- деди.

Бироқ мустақил кузатувчилар Тожикистонда ишлаб чиқарилаётган электр қувватининг катта қисми қўшнилардан олинган қарзларга эмас, балки Тожикистон алюминий заводига етказиб берилаётгани сабабли аҳолига зарур миқдорда электр қуввати берилмаётганини таъкидламоқда.
XS
SM
MD
LG