Линклар

Сербиядаги сайлов натижалари Россияни қониқтирмади, бироқ...

  • Алишер Сиддиқ

Сербия бош вазири Воислав Коштуница 8 май кунги сайловолди намойишида нутқ сўзлаëтир.

Сербия бош вазири Воислав Коштуница 8 май кунги сайловолди намойишида нутқ сўзлаëтир.

Бир қарашда Сербияда 11 май куни бўлиб ўтган парламент сайлови Болқон минтақаси бўйлаб ўз таъсирини оширмоқчи бўлаётган Россия учун аччиқ мағлубият билан якунланди.

Бироқ таҳлилчилар фикрича, сайловда Ғарбга мойил партиялар ғолиб чиққан бўлса ҳам Россиянинг мамлакатга таъсири ҳамон салмоқли қолмоқда.

Ғарб давлатлари ҳукуматлари якшанба куни Сербиядаги сайловни олқишлашга шошилган бир пайтда расмий Москва бу сайлов борасида жим-жит.

Ислоҳотчилар коалициясини бошқараётган президент Борис Тадичнинг Демократик партияси 225 ўринли парламентда 102 ўринни эгаллади. Ультрамиллатчи Томислав Николич бошчилигидаги москвапараст “Радика” партияси 77 ўринга эга бўлди.

Россия Федерацияси Кенгашининг ташқи алоқалар қўмитаси раҳбари Михаил Маргелов ИТАР-ТАССга сайлов натижалари Сербия жамиятида бирдамлик йўқлигини кўрсатганини билдириб, келажакдаги воқеалар ривожини олдиндан айтиб бўлмаслигини таъкидлади.

Таҳлилчилар фикрича, Москванинг сайлов натижаларидан ҳафсаласи мутлақо пир бўлмаган. Кўпчилик Россия ҳукумати Борис Тадич билан ҳам ишлай олишига, Москвага мойил бўлишига қарамай, Т.Николичнинг эса Россия учун муаммолар туғдириши мумкинлигига ишонади.

“Николич ғолиб чиққанда у формал тарзда Россияга ён босарди. Лекин унинг имижи ва сиёсати Москванинг ўз мавқеини мустаҳкамлашга қаратилган сайи-ҳаракатига путур еткази мумкин эди. Шунинг учун ўйлайманки, Россия Б.Тадич билан муносабат ўрнатиб, унинг Ғарбга кўпроқ ён босишига кўз юмади”,– деди Москвадаги “Ҳеритэж” жамғармаси раҳбари Евгений Волк.

Ҳақиқатан ҳам Тадич Косово мустақиллигига қарши чиқиб Россия билан энергетика соҳасидаги йирик келишувларга имзо қўйди. Мамлакатдаги етакчи нефть компаниясининг “Газпром”га сотилиши шулар жумласидандир.

Устига устак, Борис Тадич сайловда ғолиб чиққан бўлса ҳам парламентнинг бошқа партиялари билан ҳамон коалицион ҳукуматни ташкил этиши керак.
XS
SM
MD
LG