Линклар

Қирғизистон ташқи ишлар вазири италиялик дипломат билан учрашди


Эднан Қорабоевнинг Италия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Паоло Серпи билан учрашуви чоғида Италияда ишлаётган қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари ва минтақадаги сув-энергетика муаммолари муҳокама қилинди.

Учрашувда томонлар икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўртасида қўшма ишчи гуруҳ тузиш ва Италиядаги қирғизистонлик меҳнат муҳожирлари муаммоларини муҳокама қилишдан ташқари Қирғизистон ва Европа Иттифоқи алоқаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди. Дипломатлар ЕИнинг Марказий Осиёга оид стратегияси доирасида Қирғизистоннинг сув бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ҳақида келишиб олди.

Италия томони фикрича, Бишкекда Халқаро сув-энергетика академиясини ташкил этиш сув захираларидан қандай фойдаланиш масаласини ҳам, экологик муаммоларни ҳам самарали ҳал қилишга имкон яратади.

Шунингдек, учрашувда минтақавий интеграция масалалари ҳам муҳокама қилинди.
XS
SM
MD
LG