Линклар

Бишкекда Эрон билан алоқалар масаласи муҳокама этилади


Бишкекда “Глобализм даврида Марказий Осиё ҳамкорлиги, тараққиёти ва келажаги” номли анжуман иш бошлади.

Расмий маълумотга кўра, анжуманда Эрон билан алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилади. Анжуман ишида Ўзбекистон, Россия, Хитой, Эрон, Қозоғистон ва Тожикистондан келган фан арбоблари иштирок этмоқда. Илмий-амалий анжуманда глобализация шароитида халқаро муносабатлар, кўп тарафлама маданий мулоқот, маорифни интеграциялаш масалалари ҳам муҳокама этилиши кутилмоқда. Анжуман иштирокчиларига Эрон президенти Маҳмуд Аҳмадийнажот ва Қирғизистон президенти Қурманбек Бақиев қутлов мактублари жўнатган.
XS
SM
MD
LG