Линклар

Маккейн Ироқда 4 йилда ғалабага эришилишига ишонади


АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Жон Маккейн Ироқда тўрт йил ичида ғалаба қозонилишига ишонишини маълум қилди.


Жон Маккейннинг таъкидича, бу фурсат ичида Ироқда демократия устиворлиги таъминланиб, АҚШ ҳарбийларини ўз ватанига қайтаришга имкон туғилади.

Демократик партиядан АҚШ президентлигига номзодлик учун курашаётган Ҳиллари Клинтон ҳам, Барак Обама ҳам президент этиб сайланса, америкалик аскарларни дарҳол Ироқдан олиб чиқишни бошлашга ваъда бермоқда. Жон Маккейн эса демократларнинг бу ваъдаларини қуруқ гап, дея баҳолади.
XS
SM
MD
LG