Линклар

Президентнинг порахўрлигига оид далиллар ошкор этилади


Қозоғистон президентининг собиқ куёви, Австрияда бошпана топган Роҳат Алиев Қозоғистондаги нефть лойиҳаларини тақсимлаш жараёнида Нурсултон Назарбоев пора олганини исботловчи далилларни ошкор этишини маълум қилди.

Айни пайтда АҚШ расмийлари президент Н.Назарбоевнинг Қозоғистондаги нефть лойиҳалари билан боғлиқ пора можаросидаги иштироки юзасидан тергов ўтказмоқда.

Роҳат Алиевнинг ўзи Қозоғистонда давлат тўнтариши ва қаллоблик каби жиноятларда айбланиб, сиртдан 20 йилга озодликдан маҳрум қилинган эди.
XS
SM
MD
LG